Ўзбекистон | 01:00 / 14.04.2018
7530
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университетида ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Фармонга кўра, Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган, бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 25 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилади.

Қуйидагилар Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

  • қонунчиликни ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий концепциялар ишлаб чиқиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш;
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
  • етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
UzA Shokirjonov Shuhrat
Тайёрлаган UzA Shokirjonov Shuhrat
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид