Жаҳон | 01:42 / 15.04.2018
28886
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияга яна зарба беришга тайёр — Никки Ҳейли

Фото: Drew Angerer/Getty Images

Агар зарурият туғилса, АҚШ яна Сурияга зарба беришга тайёр, деди АҚШнинг БМТдаги доими вакили Никки Ҳейли.

«Агар Суриядаги режим бизнинг қатъиятимизни яна синаб кўриш даражасида аҳмоқ бўлса, биз босимни яна қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деган Ҳейли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида.

«Мен эрталаб АҚШ президенти (Дональд Трамп) билан гаплашдим ва у агар Суриядаги режим яна заҳарловчи газдан фойдаланишга жазм этса, АҚШнинг қуроллари ўқланган, отишга тайёр эканлигини билдирди. Бизнинг президентимиз нимагадир қизил чегара белгиласа, кейин у бу чизиқни амалга оширишга эришади», — деган Ҳейли.

АҚШ, Британия ва Франция шанба куни эрта тонгда кимёвий қурол ишлаб чиқаришда фойдаланилади, деб ишонилган Суриядаги ҳукумат объектларига ракета зарбаларини берди. Тошкент вақти билан соат 5:42 дан 7:10 гача улар Сурия томон 100 дан ортиқ ракета учиришган.

Мавзуга оид