Сурия можароси. Тереза Мэй Россияни айблаб чиқди
Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия томонининг Сурия бўйича резолюцияга нисбатан ветоси мамлакат ҳудудида юз берган кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказишни блоклашга қаратилган уринишдир. Бу ҳақда РИА «Новости» сиёсатчининг нутқига асосан хабар бермоқда.
«Исталган текширувдан ўтказиш ҳолатини блоклашга қаратилган аниқ уринишлар юз берди, буни биз БМТда ўтган ҳафтадаги Россия ветоси билан боғлиқ вазиятда ҳам кўрдик. Биз кимёвий қуролдан фойдаланилган ҳолда юз берган ҳужумлар туфайли азоб-уқубатга гирифтор бўлган одамларга тезроқ ёрдам беришимиз лозим», - дея маълум қилди Мэй.
Унинг сўзларига кўра, БМТ ХК мандатига эга бўлган инспекторлар аввалги ҳужумларни суриштирувдан ўтказди, ҳамда улар учун Асад режими масъул экани ҳақидаги хулосага келди.
«Биз Сурия режими бу ҳужумга масъул эканига ишончимиз комил, ҳамда бундай такрорланувчи модель шундан дарак берадики, режим кимёвий қуролдан фойдаланишни катта эҳтимол билан яна давом эттиради», - дейилади нутқ матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Сурияга учирилган ракеталари ҳақида янги маълумот берилганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024