Жаҳон | 09:52 / 16.04.2018
21148
2 дақиқада ўқилади

Трамп конгрессга Суриядаги зарбалар бўйича ҳисобот берди

Фото: Susan Walsh/AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга берилган зарбалардан сўнг Қўшма Штатлар конгрессида мамлакат манфаатлари ҳимояси учун конституцияга мувофиқ ҳаракат қилганини айтди. Бу ҳақда Трампнинг конгрессга хатида айтилади, у Оқ уй томонидан тарқатилди.

Ҳужжат матнига кўра, ҳарбий амалиёт мақсади суриялик ҳарбийларнинг кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда амалга оширилувчи ҳужумларини камайтириш, шунингдек, унинг мамлакат ҳукумати томонидан қўлланилишига йўл қўймасликдан иборат бўлган.

«Мен ташқи амалиётларни ўтказиш ва Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги ҳамда ташқи сиёсатининг ҳаётий муҳим манфаатларини олий бош қўмондон сифатида ҳимоя қилиш бўйича конституциявий ваколатларимга мувофиқ ҳаракат қилдим», - дея маълум қилган Трамп.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг муҳим миллий манфаатлари учун, керак бўлган пайтда, қўшимча ҳаракатлар ҳам амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Суриядаги Россия объектларига зарба бериш имкониятини кўриб чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид