Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик журналист Сурияда кимёвий қурол қўлланишининг исботларини топмаганини маълум қилди
АҚШнинг One America телеканали журналистлари бир қатор ғарб давлатларининг таъкидлашича кимёвий ҳужумга учраган Суриянинг Дума шаҳрига ташриф буюриб, у ерда бундай ҳужум бўлгани тасдиқларини топа олишмаган. Бу ҳақда телеканал мухбири Пирсон Шарп маълум қилди.
Шарпнинг айтишича, у маҳаллий аҳоли орасидан 10 нафарча одам билан суҳбатлашган, бироқ улардан бирортаси кимёвий ҳужум ҳақида эшитишмагани ва ҳеч нарса кўришмаганини айтишган. “Уларнинг барчаси ўз ишлари билан машғул эдилар ва ҳеч қандай ноодатий нарса кўришмаганини айтишди”, деб айтган мухбир YouTube’да жойлаштирилган лавҳада.
Мухбирнинг айтишича, маҳаллий аҳоли фикрича, тахмин қилинаётган кимёвий ҳужум жангариларнинг ҳийласи бўлиши мумкин. Жангариларнинг мақсади шаҳардан чиқиб кетишлари учун ғарб давлатларининг Сурия армиясига зарба беришига эришиш бўлган. Шарп Суриядан тўлиқ репортажни кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.
Думада кимёвий ҳужум содир этилганини Суриядаги бир қатор ноҳукумат ташкилотлари, жумладан “Оқ каскалар” маълум қилган. Уларнинг маълумотларига кўра, 7 апрелдаги ҳужум вақтида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025