Халқ таълими вазири ўзини оқламоқчи бўлди ва танқидга учради

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш вақтида бош вазир танқидига учраган Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга сўз берилди.
«Тўғрисини айтадиган бўлсам, раҳбар сифатида менда журъат етишмаган. Керак бўлса, вақтида мажбурий меҳнатга хайрихоҳ бўлиб, буни ватанпарварлик сифатида билиб, тепасида турганман.
Ўша пайтда сиёсатимиз шунга мос эди. Чунки, биз зиёлилар бу жараёнда қатнашмасдан, бир четда турсак бўлмасди, буни жамиятдаги ўзгаришларга муносабат сифатида кўрилган бўларди.
Ҳозирги кунда Халқ таълими тизимида 675 минг нафарга яқин ходим ишлайди. Техник ходимлар билан бирга. Мен уларнинг ҳар бирига етиб бора олмайман, лекин семинарларда қонуний меҳнат ва ноқонуний меҳнат фарқи борасида тушунчалар бериб борамиз. Ҳар бир ходимнинг ҳуқуқи масаласида тушунча бериб борамиз.
Тўғрисини айтадиган бўлсам, бундай ўзгаришларга мослаша олмадик. Шунинг оқибатида мана шу ҳолатлар келиб чиқди. Самарқанддаги ҳолатни шахсан бориб ўргандим, бу ерда барчаси оғзаки топшириқлар билан бўлган. Ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган. Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш борасида оғзаки топшириқ берганини тан олди. У ўз аризасига кўра ишдан бўшади. Мактаб директори ҳам», деган Улуғбек Иноятов.
Бош вазир унинг сўзларига жавобан яна танқидий фикрлар билдириб ўтди.
«675 минг киши, ҳаммасига етиб боролмайман деяпсиз. Вазир ҳаммасини ушлаб туриши керак. Ҳаммасига етиб бора олмайман, дейдиган раҳбар қанақа раҳбар бўлади?», деган жаноб Арипов.
«Нима учун ўқитувчиларни ҳимоя қилмадингиз?». Абдулла Арипов вазирни танқид қилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Сирдарё вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда Самарқандда юз берган ўқитувчи фожиасини эслаб, мажбурий меҳнатга қарши гапирганди. Шундан сўнг, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кампания бошланди.
Мавзуга оид

20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

19:00 / 24.10.2024