Тошкент шаҳар ИИББда махсус тергов мажмуаси очилди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасида сўроқ жараёнини стенография усулида ёзиб олиш, видеокузатув, шунингдек, аудио ва видео қайд этиш тизими билан жиҳозланган махсус мажмуа очилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берган.
Оператор хонаси ҳамда гумон қилинувчи ва айбланувчи бевосита сўроқ қилинадиган бошқа хона ўртасида Гезелла ойнаси ўрнатилган. Яна бир хона эса болалар ўйин майдончаси кўринишида жиҳозланган: бу ерда жиноятдан жабрланган ёки унинг гувоҳи бўлган вояга етмаганлар сўроқ қилинади.
Махсус хоналарнинг ташкил этилиши фуқароларнинг, хусусан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини оширади. Гезелла ойнаси билан ўзаро боғланган махсус хоналар гумон қилинувчининг жабрланувчи ва гувоҳлар, жумладан, болалар билан тўғридан-тўғри алоқасини чегаралаган ҳолда сўроқ, шахсни таниш ва бошқа тергов ҳаракатларини олиб боришга имкон яратади. Бу эса жиноят процессининг вояга етмаган иштирокчиларини қайтадан руҳан жароҳатламасликда муҳимдир.
Бу каби махсус хоналар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик, тергов қилиш жараёнида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда далиллар мақбуллиги талабларига оғишмай ва қатъий риоя қилиш, шунингдек жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турлари каби ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024