Саратон ҳужайраларини аниқловчи микроскоп ихтиро қилинди
Google мутахассислари тўқималар намуналарида саратон белгиларини аниқлашга ёрдам берувчи тўлдирилган реаллик экранига эга интерактив микроскопни ихтиро қилишди. Google Research блогида шу ҳақида маълумот берилди.
Қурилма реал вақт режимида камерадан олинган тасвирни сканерлайди ва хавфли ўсимталар бўлган зоналарни қайд этади. Ишлаб чиқарувчилар янги қурилмани ҳар йили бўлиб ўтадиган AACR конференциясида намойиш қилишди. Google Brain техник раҳбари Мартин Стумпе бундай микроскоп яратишда машина таълимини қўллаш ҳақида сўзлади.
Ишлаб чиқарувчилар қурилманинг окуляри ва объективи ўртасига икки модулни жойлаштиришга қарор қилишди. Биринчи модуль ёруғлик нурларининг бир қисмини яримшаффоф шиша орқали ўтказади. Уларнинг бир қисми эса фотоматрицада акс этади. Иккинчи модуль суратни лойиҳалаштиради ва уни намуна тасвирига қўяди. Шундан сўнг алгоритм ушбу тўқима тасвирини қайта ишлайди. Дастурда паталогияларнинг бир неча турини таҳлил қилиш мумкин. Бироқ Google мутахассислари кўкрак бези саратони ва простата саратони метастазаларига диққатни қаратишди.
Ишлаб чиқарувчилар интерактив микроскопнинг ишлаш тамойилини видеода кўрсатишди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024