Жаҳон | 22:11 / 19.04.2018
4816
1 дақиқада ўқилади

Cadillac раҳбари истеъфога чиқди

Фото: motor.ru

Cadillac автомобил маркаси президенти Йохан де Найссен ўз лавозимини тарк этади. Маълум қилинишича, у ўз лавозимини бошқа қизиқишлари пайдо бўлгани сабабли дарҳол тарк этади. 

Йохан де Найссен ўрнини General Motors’нинг Канададаги бўлими бошлиғи Стив Карлайл эгаллайди. 

Де Найссен General Motors’да 2014 йилдан бери ишлаб келган, у концернга Infiniti’дан ўтган. Бунгача у Audi и Volkswagen’да раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид