Жаҳон | 23:29 / 19.04.2018
6050
1 дақиқада ўқилади

Рауль Кастро Кубада шок терапияси бўлмаслигини айтди

Фото: AP

Куба раҳбарияти иқтисодий ислоҳотларни давом эттиради, бироқ мамлакатда ҳеч қандай шок терапияси бўлмайди, деб айтди Куба компартияси марказий қўмитаси биринчи котиби Рауль Кастро.

“Биз содир этилган хатолардан муҳим сабоқлар чиқардик ва орттирган тажрибамиз бизга янада қатъийроқ қадам билан олдинга боришга имкон беради”, деб айтган Кастро.

“Биз индивидуал меҳнатни жорий қилишни давом эттиришдан воз кечмадик, қишлоқ хўжалиги бўлмаган кооперативларнинг тажрибавий иши давом эттирилади”, деб айтган Кастро.

“Куба иқтисодий моделидаги ўзгаришлар аҳолининг энг кам ҳимояланган фуқаролари зиён кўриши мумкин бўлган шок терапиясида ифодалана олмайди”, деб айтган Кастро.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид