Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Facebook қўйилган талабларни бажаришига умид қилмоқда
Роскомнадзордан маълум қилишларича, Facebook компанияси Россия қонунчилиги талабларидан хабардор. Бу ҳақда ФАН хабар берган.
«Роскомнадзор Facebook компанияси билан доимий мулоқотда бўлиб турибди, шунинг учун Россия қонунчилиги талаблари, жумладан россияликлар шахсий маълумотини Россия ҳудудида маҳаллийлаштириш режалари ҳам компанияга маълум. Шунингдек, компания 2018 йил охирига қадар унинг Россия ҳудудидаги фаолияти Россия қонунчилиги нормаларининг бажарилиши юзасидан текширилиши ҳақида ҳам хабардор этилган», - дея айтиб ўтишди идорадан.
Роскомнадзордан умид билдиришларича, Facebook «Россияда ишлашдан манфаатдор ва якунда мамлакат ҳуқуқий майдонига тўлақонли киради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров идора Facebook’ни Россия ҳудудида блоклаши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
09:33 / 20.12.2024
Роскомнадзор «YouTubeʼга қарши чоралар учун асослар»ни эълон қилди
20:42 / 17.12.2024