Жаҳон | 09:06 / 19.04.2018
14009
2 дақиқада ўқилади

«Россияга қарши фитна». Скрипаль иши ва Суриядаги кимёвий ҳужум ўзаро боғлиқ экани айтилди

Фото: Mary Altaffer/AP

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, Британиянинг Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши ва Суриянинг Дума шаҳрида гўёки рўй берган кимёвий ҳужум ўзаро боғлиқ нарсалар, сабаби «Россияга қарши фитналардир». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Бу Россияга туҳмат қилиш, унинг халқаро аренадаги нуфузи ва ўрнини пасайтиришга қаратилган уриниш. Мен Солсбери ва Дума ўзаро боғлиқ нарсалар эканини бекорга айтаётганим йўқ. Биринчидан, униси ҳам, буниси ҳам – фитна. Иккинчидан, униси ҳам, буниси ҳам Россия билан боғланмоқда. Бу Россияга қарши фитна, у Россия ва Евроиттифоқ ўртасидаги кескинликни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган», - дея айтиб ўтди Небензя.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, «афтидан, бу Буюк Британияга Brexit арафасида жуда долзарбдир».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ Скрипални заҳарлашда қўлланган модда қайси давлатда ишлаб чиқарилганини аниқлай олмаганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид