Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турин политехника университетининг 2018-2019 ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди
18 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида 2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул тўғрисидаги қарор имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ:
2018-2019 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул квотаси белгиланди:
а) бакалавриат босқичига — 400 киши тўлов-шартнома асосида, қуйидаги йўналишлар бўйича:
- "Машинасозлик технологияси" — 200 киши;
- "Саноат-фуқаролик қурилиши ва меъморчилик" — 50 киши;
- "Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизими" — 100 киши;
- "Авиакосмик инжиниринг" — 50 киши.
б) магистратура босқичига — 25 киши тўлов-шартнома асосида, "Мехатроника" ихтисослиги бўйича.
Мазкур қарор ижроси назорати Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари К.В.Акмалов, Н.С.Отажонов ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.У.Мажидов зиммаларига юклатилди.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
11:35 / 09.04.2025