Спорт | 00:46 / 20.04.2018
9645
2 дақиқада ўқилади

Андижонда ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари бошланди

Андижон шаҳридаги Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқ отиш спорт мажмуасида ёшлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бошланди.

  Тўрт кун давом этадиган баҳсларда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган жами 110 нафар спортчилар беллашади.  Мусобақа давомида  қизлар  ўртасидаги пневматик милтиқ(ВП-6) ва пневматик тўппонча(ПП-3)дан ўқ отиш ҳамда ўғил болалар ўртасида пневматик милтиқ(ВП-6) ва пневматик тўппонча(ПП-3)дан ўқ отиш йўналишларида ғолиблар аниқланади.

19 апрель куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг спортчилар баҳсларга киришдилар.

Турнир Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Республика техник  ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилди. Ундан кўзланган мақсад, ёшлар ўртасида спортнинг олимпиа турларига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган  XXXII – ёзги олимпиада ўйинларига спортчиларни тайёрлаб боришдан иборатдир.    

                                            

                                                        KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид