Фан-техника | 19:39 / 20.04.2018
5013
1 дақиқада ўқилади

Apple айфонларни қайта ишловчи янги роботни намойиш қилди

Фото: Apple Inc

Ер куни муносабати билан Apple компанияси смартфонларни қисмларга бўлаклай оладиган “Дейзи” роботини кўрсатди. Бу ҳақда Engadget нашри хабар берди. 

“Дейзи” компаниянинг R&D бўлинмаси томонидан йиғилган ва ишлатилган айфонларни тез бўлаклаш учун мўлжалланган. Қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари утиллаштирилади ёки янги айфонларда қўлланади. Статистикага кўра, машина автоматик режимда соатига 200 тагача смартфонни (бир дақиқада 3 та қурилма)  бўлаклай олади. 

Бу робот компаниянинг қурилмаларни тез бўлаклаш учун чиқарилган биринчи роботи эмас. Икки йил аввал Apple “Дейзи” каби смартфонларни бўлаклайдиган “Лиама” роботини намойиш қилганди. 

Жорий йилда Ер куни 22 апрелда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид