Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона-Самарқанд халқаро поезд қатновлари йўлга қўйилди
Жорий йилнинг 1 апрелидан Остона-Самарқанд халқаро поезд қатновлари йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди.
Поезд ҳар сешанба кунлари 17:10 да йўлга чиқади. Остонадан Самарқандга қатновчи поезд 37 соатда ўз манзилига етиб боради. Икки шаҳар ўртасидаги масофа 2034 километрни ташкил қилади.
Табиат, тоғлар, дарёлар ва меъморчилик обидаларидан завқ олишни хуш кўрувчилар ва самолётда парвоз қилишни ёқтирмайдиганлар учун поездда саёҳат қилиш айни муддаодир. Зеро бу энг қизиқ ҳаракатланиш воситаларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
18:43 / 16.05.2025