Фан-техника | 12:01 / 21.04.2018
6563
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги энг йирик мобил операторлар ўзаро тил бириктиришда гумонланмоқда
АҚШ Адлия вазирлиги тўртта энг йирик мобил алоқа операторини ўзаро тил бириктиришда гумонламоқда. Бу ҳақда CNBC ўз манбаларига асосан хабар берди.
Уларнинг маълумотига кўра, маҳкама жорий йилнинг февраль ойида AT&T, Verizon, T-Mobile ва Sprint операторларига хат юборган.
Адлия вазирлигининг гумонига кўра, улар операторни SIM-картасиз ўзгартириш имконини берувчи технологиялар бозорга кириб келишига халақит бериш мақсадида ўзаро тил бириктирган.
The New York Times маълумотига кўра, суриштирув ишлари мобил қурилма ишлаб чиқарувчиларидан бири ва операторлардан бири шикоят билан чиққанидан сўнг бошланган.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024