Ереван бўйлаб намойишларнинг янги тўлқини бошланди
Арманистон мухолифати етакчиси, парламент депутати Никол Пашинян ва унинг тарафдорлари мамлакат бош вазири Серж Саргсян билан музокаралар ўтказилмай қолгач, пойтахтда намойишларнинг янги тўлқинини бошлади.
«Интерфакс» мухбири хабарига кўра, Еревандаги туманлардан бири маъмурияти томон юзлаб кишидан иборат гуруҳ марш қилиб борган.
«Бизни қон тўкилиш хавфи тўхтата олмайди. Қандай қон тўкилиши? Қандай асосга кўра?», дея ҳайқирган Пашинян.
«Бизнинг бахмал инқилобимиз халқнинг 90 фоизлик қисми томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мен бу ерга парламентдаги «Елк» фракцияси вакили сифатида эмас, халқ номидан келдим. Саргсян ўз лавозимини зудлик билан тарк этиши керак. Агар у хавфсизлик соҳасидаги муаммоларни истамаса, ҳозироқ истеъфога чиқиши керак», дея қайд этган мухолифат раҳбари.
Бундан аввалроқ Никол Пашинян ва Серж Саргсян мулоқоти ярмида узилиб қолгани ва режалаштирилган музокаралар бошланмай қолгани хабар қилинганди.
Арманистон пойтахтида 13 апрель кунидан буён мухолифат тарафдорлари норозилик намойишлари ўтказиб келишмоқда. Улар собиқ президент Серж Саргсян бош вазирлик лавозимига сайланганига қарши чиқишмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024