Жаҳон | 15:50 / 22.04.2018
6980
2 дақиқада ўқилади

Ереван полицияси одамлар йиғилишига йўл қўймаяпти

Фото: Reuters

Арманистон пойтахтида Серж Саргсянга қарши чиққан намойишчиларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда.

«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, кўчаларда одамлар тўпланиб туришига йўл қўйилмаяпти ва бунга интилишлар куч билан бартараф этилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, қаршилик кўрсатганлардан 100 нафарга яқини қўлга олинган.

Ереван марказидаги Республика майдонида вазият таранглашган, у ерда намойишчиларнинг аксар қисми тўпланган.

Арманистон полицияси фуқароларни Еревандаги митинглар жойидан кетиш бўйича огоҳлантирмоқда.

«Полиция йиғилишларни тақиқлаш ва олдини олиш бўйича қарордан кейин барча намойишчиларни ортга қайтишга чақирмоқда. Ташкилотчилар Пашинян, Микаелян ва Мирзоян мажбурий равишда митинг жойидан олиб кетилди», дейилган полиция маълумотномасида.

Бугун мухолифатчилар етакчиси Никол Пашинян ва мамлакат бош вазири Серж Саргсян ўртасидаги мулоқот давом этмасдан, бош вазир истеъфо бўйича талабни эшитишни истамай музокара жойини тарк этгач, намойишларнинг янги тўлқини бошланганди. Шундан сўнг, полиция қатъий ҳаракат қилиб, мухолифат етакчисини қўлга олгани, намойишчилар махсус воситалар орқали тарқатиб юборилаётгани тўғрисида хабар берилди.

Мавзуга оид