Арманистонда намойишчилар Грузия билан чегарани тўсиб қўйишди

Фото: © РИА Новости
Арманистонда бир неча кундан буён давом этаётган намойишлар иштирокчиларининг бир қисми якшанба куни Баграташен қишлоғида Грузия билан чегарани ёпиб қўйишди. Бу ҳақда Грузия нашрлари хабар тарқатган.
Манба маълумотига кўра, натижада чегара орқали автобуслар, юк машиналари ва енгил автомобиллар қатнови тўхтаб қолган.
Грузия Молия вазирлигининг журналистларга маълум қилишича, грузин томонидаги «Садахло» назорат-ўтказув пункти одатий режимда ишламоқда, аммо Арманистонга киришда муаммолар юзага келган.
13 апрель куни Арманистонда собиқ президент Серж Саргсян бош вазир бўлишига қарши намойишлар бошланди. 17 апрель куни намойишлар етакчиси «Бахмал инқилоби» ҳақида эълон қилди, 22 апрель куни эса полиция билан тўқнашувлар рўй берди.
Мавзуга оид

07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

08:23 / 22.03.2025
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди

20:21 / 13.03.2025