Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Факультет декани пора билан қўлга тушди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани Ҳ. А. пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, университет Ўзбек филологияси факультети декани Ҳ. А. бошқа факультетга талаба «олиб кириш»ни ваъда бериб, 200 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган. Аниқланишича, воқеа 19 апрел куни юз берган. Айни пайтда Ҳ. А.га нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал, айни шу олий таълим муассасасида Рус филологияси факультети кафедра мудири сифатида ишлаган Роза Мамбетова ҳам пора билан қўлга олиниб, педагогик ишлардан четлаштирилганди.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025