Пашинян озодликка чиқарилди
Арманистон мухолифати раҳбари, парламент депутати Никол Пашинян Еревандаги қамоқхонадан озод қилинди.
«Барча қўлга олинганлар озод қилиниши керак. Кейинги қарорлар энди қабул қилинади. Кечқурун мен митингда чиқиш қиламан», - деган журналистларга Пашинян. Қайд этилишича, у билан бирга қўлга олинган депутатлар - Арарат Мирзоян ва Сасун Микаелян ҳам озод этилган.
13 апрель куни Ереванда мамлакатнинг собиқ президенти Серж Саргсян бош вазирликка сайланганига қарши норозилик намойишлари бошланди. 17 апрель куни намойишлар янги босқичга чиқди ва бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.
Якшанба куни Ереванда полициячилар билан тўқнашувлар рўй берди, шу куни кечқурун 100 минг киши иштирокида митинг уюштирилди.
Мавзуга оид
14:26
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024