Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда YouTube қисман ишлашдан тўхтади
Россиялик YouTube фойдаланувчилари видеохостинг фаолиятидаги узилишлардан шикоят қилишмоқда. Сайт фойдаланувчилари маълумотларига кўра, муаммолар 23 апрель куни эрталабдан бошланган.
DownDetector ресурси маълумотларига кўра, Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Челябинск, Волгоград, Қозон, Ижевск, Калуга ва бошқа шаҳарларда YouTube'да носозликлар пайдо бўлганидан далолат бермоқда. Муаммолар харитасига кўра, YouTube билан боғлиқ муаммолар фақат Россияда юзага келган. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, Chrome ва Opera браузерларида сайтга киришда муаммолар кўпроқ қайд этилмоқда.
Мазкур муаммолар "Роскомнадзор"нинг Telegram мессенжерига Россияда фаолият юритиш имконини бераётган IP-манзилларни оммавий блоклаши билан боғлиқми ёки йўқ, номаълум.
22 апрель куни "Роскомнадзор" YouTube'га эгалик қилувчи Google компаниясининг қатор IP-манзилларини тақиқланган маълумотлар реестрига киритиши ҳақида маълум қилган эди. Идорага кўра, Google суд қарорига зид равишда Россияда Telegram мессенжерига кириш имконини тақдим этмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025