Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақтўбеда Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ҳалок бўлган автобус ҳайдовчиларига қамоқ муддати узайтирилди
Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ҳалок бўлишига сабаб бўлган ёниб кетган автобус ҳайдовчиларининг қамоқда сақлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда "Интерфакс-Казахстан" суд матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
"Барча уч нафар ҳайдовчига қамоқда сақлаш муддати жорий йилнинг 24 майига қадар узайтирилди", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди.
Ёнғиндан сўнг барча уч ҳайдовчи икки ойга қамоққа олинди. Кейинчалик қамоқ муддати яна бир ойга узайтирилди.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025