Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ҳукмрон партияси рози: исталган масалалар муҳокама қилинади
Арманистондаги ҳукмрон Республика партияси барча сиёсий блоклар вакиллари билан исталган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи Карен Карапетян ва собиқ президент ҳамда партия етакчиси Серж Саргсян ўртасидаги учрашувдан сўнг тарқатилган баёнотга асосан хабар бермоқда.
«Арманистон Республика партияси парламент фракцияси барча томонлар билан дастлабки шартларсиз исталган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлиги ҳақидаги келишувга эришилди», - дейилади партия баёнотида.
Шунингдек хабар қилинишича, учрашув иштирокчилари партия раисини алмаштириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда мухолифат сайловларда қандай шартда иштирок этишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025