Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия офшорларда активларини сақлаётган россияликлар номини очиқлашга тайёрланяпти
Буюк Британияда Кайман ороллари ва Британия Виргин оролларидаги ҳисоб рақамларида ўз пул маблағларини сақлаётган компаниялар бенефициарлари шахсини очиқлаш имконияти кўриб чиқилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни кейинги ҳафта бўлиб ўтади, деб ёзмоқда The Times.
Консерватив партия вакили Эндрю Митчеллнинг сўзларига кўра, Британия бош вазири Тереза Мэй бу ҳужжатни тайёрлашга рози бўлган. У «дунёнинг исталган қисмида Британия байроғи остида ифлос пуллар яширилмаётганига» ишонч ҳосил қилиш учун керак.
Қонун лойиҳасига кўра, Бирлашган Қироллик таркибига кирувчи ҳудудлар шаффофлик ислоҳотини 2020 йилга қадар амалга ошириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй Украина президентига мамлакатдан россиялик 13 дипломат чиқариб юборилгани учун миннатдорлик билдириб, бу ҳаракат давлат раҳбарияти коллектив хавфсизлик манфаатларига содиқ эканидан дарак беришини айтганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025