Жамият | 10:04 / 26.04.2018
11962
1 дақиқада ўқилади

Қидирувда бўлган шахс Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди

Бухорода талончилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар берди.

Ўтказилган “Қидирув” тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2017 йилнинг январь ойидан буён қидирувда бўлган, Когон шаҳар, Машъал кўчасида яшаган, 1995 йилда туғилган А.С. Россия Федерациясининг  Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.

У Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ва Бухоро вилояти ИИБга қарашли 3-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 

Мавзуга оид