Жаҳон | 23:02 / 26.04.2018
16333
2 дақиқада ўқилади

Жон Кеннеди иши бўйича ҳужжатларнинг сўнгги қисми эълон қилинди

Фото: CNN

АҚШ миллий архиви президент Жон Кеннедининг жонига қасд қилиш билан боғлиқ ишга доир 19 минг ҳужжатни эълон қилди. Бу 2017 йилнинг июлида бошланган материалларнинг сўнгги партиясидир.

Таъкидланишича, шу кунга қадар махфий тутилган маълумот 2021 йилнинг 26 октябрига қадар махфийликни сақлаш зарурати билан қайта кўриб чиқилиши керак. 

Ҳужжатларни чоп этиш тўғрисидаги қонун 1992 йилдаёқ тўнғич Жорж Буш томонидан имзоланган. Унга кўра, барча материаллар 25 йил давомида махфийлигича қолиши керак бўлган, бироқ бу муддат тугаши билан давлат раҳбари томонидан маъқулланган ҳужжатлар оммага чиқиши мумкин бўлган.

2017 йилда президент Дональд Трамп бу ҳужжатларни ошкор қилишга қарор қилди.

1963 йилнинг 22 ноябрида Далласда Жон Кеннедининг жонига қасд қилинган. Расмий версияга кўра, қотиллик снайпер Ли Харви Освальд томонидан амалга оширилган. Икки кундан кейин унинг ўзини ҳам ўлдиришган - Освальдни федерал қамоққа йўллаш  учун полиция участкасидан олиб чиқишган вақтда Жек Руби унга қарата ўқ узган. 

Мавзуга оид