Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Subway ресторанлар тармоғи АҚШда 500 та савдо нуқтасини ёпади
Subway ресторанлар тармоғи АҚШда 500 та нуқтасини ёпмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги ёзмоқда.
Компания 2016 ва 2017 йилларда ҳам ресторанларини ёпган. 2017 йилда тармоқ АҚШда 25,9 минг нуқтага эга бўлганди. Subwayֹ’нинг ижрочи директори Сюзанна Греконинг тушунтиришича, компания McDonald's машҳурлиги сабабли зиён кўрган. McDonald's савдоси 2017 йилда АҚШда 3,4 фоизга ошган.
Тармоқ супермаркетлар ва АЁҚШлар билан рақобат қилишига тўғри келади. Компания АҚШда муаммоларга эга бўлса-да, хорижий давлатларда кенгаймоқчи. 2018 йилда Subway Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларда мингга яқин нуқта очмоқчи.
Бироқ Retail Doctor консалтинг компанияси раҳбари Боб Фиббснинг фикрича, компаниянинг муаммолари соғлом овқатланиш трендда эканлиги билан боғлиқ. Унинг айтишича, йирик шаҳарлар аҳолиси фастфуд эмас, “яшил салат” берилувчи жойларни афзал кўради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025