Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон савдо уйлари ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолади
Туркманистон Республикаси президенти Гурбонгули Бердимуҳаммедов Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида икки мамлакат вазирликлари ва идоралари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида тузилган 17та келишув доирасида, икки мамлакатда савдо уйлари ташкил қилиниши тўғрисидаги битим ҳам имзоланди. Ушбу ҳужжат тадбиркорларга икки мамлакат ҳудудида савдо уйларини ташкил этишда кўмаклашишни назарда тутади.
«Бўлиб ўтган туркман ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форум натижалари икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлигини намойиш этди. Савдо уйларининг очилиши бизга савдо ҳажмини янада оширишга ёрдам бериб, Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун шароит яратади», - дея айтиб ўтди Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.
Савдо уйлари маҳаллий харидорлар учун реклама майдончаси бўлиб хизмат қилади, чакана ва кичик улгуржи савдога йўл очади, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва консалтинг хизматларини кўрсатишга имкон беради.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025