Ким Чен Ин ядровий полигонни омма олдида йўқ қилишга ваъда берди

Фото: EPA
КХДР етакчиси Ким Чен Ин кореялараро саммитда Пхунгери ядровий полигони май ойида ёпилиши, уни йўқ қилиш жараёни омма олдида амалга оширилишига ваъда берди. Бу ҳақида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган брифингда Жанубий Корея президенти матбуот котиби Юн Ён Чаннинг сўзларига асосланиб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Ким Чен Ин журналистлар ва хавфсизлик соҳаси экспертларини КХДРга таклиф қилиши, улар полигон ёпилишини кузатишлари мумкинлигини айтди. У Шимолий Корея полигонларидаги объектлар яроқсиз ҳолатга келгани учун йўқ қилинишига доир тахминларни рад этди.
Жанубий Корея президенти вакилининг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси АҚШ билан тинчлик шартномаси имзоланган тақдирда, КХДРнинг ядровий қуролга эҳтиёжи қолмаслигини айтган.
"Одамлар менинг Жанубий Корея, Тинч океани ёки АҚШ томон ядровий қуролни ишга соладиган одам эмаслигимга гувоҳ бўлишади", - деган Ким Чен Ин.
"Америкаликлар билан ишончли муносабатларни йўлга қўймоқчи эканмиз ва улар ҳам бизга урушни тугатишни ваъда қилаётган экан, ядровий қуролга не ҳожат?", - қўшимча қилган у.
КХДР етакчиси Пхеньян 1950-1953 йиллардаги Корея уруши аянчли тарихи такрорланмаслиги тарафдори эканини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Мавзуга оид

20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

22:44 / 04.05.2025