Спорт | 10:30 / 29.04.2018
34589
1 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашев яна ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Бруклин шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Жанг шу кунга қадар вакант бўлиб турган WBA International чемпионлик камари учун бўлиб ўтди ва унда Эргашевга хитойлик Ванг Жимин ( 12 жанг, 10 ғалаба, 2 мағлубият) рақиблик қилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Барча раундларни устунлик билан ўтказган Эргашев рақиби устидан ғалабага эришди. Ҳакамлар 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобидаги ғалабани Шоҳжаҳонга тақдим этишди. Натижада Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги илк — WBA International чемпионлик камари соҳибига айланди.

Эргашевнинг бу 12 жанги эди. Кетма-кет 11 марта рақибларини нокаутга учратган Шоҳжаҳон бу сафар фаолиятида илк бор жангини тўлиқ ўтказди ва очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонди.

Мавзуга оид