Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус комиссия судлар мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади
Судлар мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия тузилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беряпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур Комиссия:
судлар ва судьялар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари устидан назорат олиб боради;
муаммоларни, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилади, амалдаги ҳолатни ўрганади;
одил судловга ва судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлайди;
соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради.
Бунинг учун Комиссия Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва омбудсмандан мурожаатлар ҳақида маълумотларни олади, аҳоли ҳамда судьялар ўртасида учрашувлар, аноним сўровлар ўтказади.
Комиссия мажлислари очиқ-ошкора тарзда ўтказилади. Айрим ҳолатларда мажлис ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин.
Комиссия судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашмайди.
Комиссия раиси этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ва Сенат раиси навбати билан бир йиллик муддатга тасдиқланади.
Комиссия ўз фаолияти ҳақида Олий Мажлис палаталарига ҳар йили ҳисобот тақдим этиб боради.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025