Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик тадбиркорлар Британия офшорларида қанча маблағ сақлаши айтилди
Коррупция билан курашга йўналтирилган терговларга ихтисослашган Global Witness нодавлат ташкилотининг хабар беришича, россиялик тадбиркорларнинг Британия офшорларидаги ҳисобларида Буюк Британиянинг ўзига қараганда етти баробар кўп маблағлар сақланади.
The Sunday Times’нинг таъкидлашича, Британия таркибига кирувчи ҳудудлардаги ҳисобларда россиялик тадбиркорлар 34 млрд фунт стерлингдан ортиқ маблағни сақлайди, улардан 30 млрд фунтдан кўпроғи Британия Виргин оролларида жойлаштирилган.
Британия таркибига кирувчи ҳудудлар россияликлар орасида маблағларни сақлаш оммавийлиги бўйича иккинчи ўринда туради. Британия парламенти Британия Виргин ва Кайман оролларидаги офшорлар бенефициарларини очиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025