Жамият | 22:22 / 30.04.2018
6663
1 дақиқада ўқилади

Ўзсаноатқурилишбанк Туркиянинг Эксимбанки билан битим имзолади

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш натижасида икки мамлакат тадбиркорлик субъектларига янада кўмаклашиш мақсадида Туркия Республикаси Президенти Т.Р.Эрдўғоннинг 2018 йил 30 апрелдаги   Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Туркия Эксимбанки билан 26 млн. долларлик банклараро кредит битимини имзолади.

Фото: Узпромстройбанк 

Ушбу битим Туркия Республикасидан замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни янада жалб қилишга хизмат қилади. Кредит маблағлари турк банки томонидан ўзбек тадбиркорлари аризаларини узоқ муддатли кредитлаш (5 йилгача, лойиҳа қийматининг 85 фоизигача молиялаштириш билан) ва қисқа муддатли кредитлаш (2 йилгача, лойиҳа қийматининг 100 фоизгача молиялаштириш билан) юзасидан кўриб чиқиш натижалари бўйича тақдим этилади.

Фото: Узпромстройбанк 

Эътиборлиси, мазкур кредит линияси Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини тақдим этиш борасидаги механизмсиз жалб қилинган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид