Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев – вазирларга: «Турк тадбиркорларига хиёнатни давлат сиёсатига хиёнат дея қабул қиламан»
«Мен бош вазир ўринбосари [Суҳроб] Холмуродовга ва бош вазирнинг бошқа ўринбосарларига, вазирларга Ўзбекистонда ўз бизнесини ривожлантириш истагини билдирган туркиялик барча тадбиркорларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишига кўмак бериш бўйича зарур кўрсатма ва топшириқларни берганман», – деди Ш.Мирзиёев 30 апрель куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон – Туркия бизнес форумида.
«Бу турганларнинг (бош вазир ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар раҳбарлари) ҳаммаси сизларга хизмат кўрсатади, имкон ва шароит яратади. Ана шундагина бизда натижа бўлади. Нега десангиз, бир замонлар ўтди, ҳамма кабинетида ўтириб, оёғи [учи] билан кўрсатиб, [тадбиркорларни] қабул қилмасдан юрган замонлар энди Ўзбекистоннинг тарихида қолди. Бундан буёғи биз сизларга хизмат қиламиз. Агар биз сизларни ишонтирамиз десак, айни пайтда Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларга салгина ишонсаларингиз, булар хиёнат қилмаслиги керак. Яна бир марта такрорлайман: Туркия ишбилармонларига нисбатан қилинган хиёнатни давлат сиёсатига хиёнат ўлароқ, деб баҳолайман», – деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ташриф тафсилотлари билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025