Самарқандда 6 ёшли қизча энаганинг ваҳшийлиги сабаб вафот этди
Самарқандлик 32 ёшли У.О. инсонларнинг фарзандларига энагалик қилиш билан пул топиб келган. Пайариқ туманидан бўлган О.П. эса ўзининг 6 ёшли қизчасини ушбу энагага топшириб, ўзи чет эл сафарига кетади. Сўнгги ойларда энагага қизчанинг онасидан келишилган пул етиб келмай қолади, натижада энага У.О. 6 ёшли С.С.дан аламини олиб, унга зўғим ўтказади ва мунтазам равишда уни калтаклайди.
Ҳаттоки энага қарамоғида бўлган пайтда қизча оғир куйишни бошидан ўтказади. Танасининг 36 фоизи куйган қизчани энага У.О. шифокорга ҳам кўрсатмайди. Эндигина 6 ёшни қарши олаётган С.С. мана шу каби зўғимларга бардош бера олмай, вафот этади.
Қизча вафот этгач, У.О. турмуш ўртоғи М.О. билан Самарқанд тумани Катта Туркман қишлоғи қабристони қоровули К.Т.га мурожаат қилган. Аммо К.Т. марҳум вафот этганлиги ҳақида шифокор хулосасини сўраган. ИИБ томонидан ўтказилган текширувдан сўнг жиноят фош бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд жараёнида мазкур жиноят иши ўрганилиб, айбланувчи У.О. икки йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024