Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp ҳамасосчиси Facebook билан зиддият туфайли компанияни тарк этди

Ян Кум /Фото: Reuters
The Washington Post газетаси манбалари маълумотига кўра, WhatsApp асосчиси Ян Кум компанияни Facebook раҳбарияти билан сервиснинг бундан кейинги ривожи бўйича турлича позициялар туфайли тарк этади. Компания шахсий маълумотлардан фойдаланиш ва шифрланиш даражасини пасайтиришга уриниб кўрди. Кум лавозимидан аниқ қачон кетиши номаълум.
Хабар қилинишича, Кум Facebook директорлар кенгашидаги лавозимини ҳам топширади. У кенгашда Facebook томонидан харид қилинган компанияни бошқарган ягона аъзо эди, ундан ташқари у ерда Facebook’нинг яна икки амалдаги ходими бор - Марк Цукерберг ва Шерил Сэндберг.
Кум манбалар маълумотини тасдиқлаб, фейсбукдаги ўз саҳифасида кетаётганини эълон қилди. У кўплаб миннатдорлик сўзларини айтди, бироқ Facebook’ни умуман тилга олмади. Аммо Марк Цукерберг изоҳ қолдириб, Кумга иши учун миннатдорлик билдирди.
«Мен танаффус олиб, технологиялар дунёсидан ташқарида бўлган нарсалар билан шуғулланаман – масалан, ҳаво совутгичли ноёб Porsche’ни коллекция қилиш, фрисби ўйнаш ва машиналарим устида ишлаш. Бироқ, WhatsApp’ни қўллаб-қувватлашда давом этаман», - дея айтиб ўтди WhatsApp ҳамасосчиси Ян Кум.
Мавзуга оид

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

12:02 / 09.01.2025