АҚШ суди Эронга 11 сентябрь терактлари бўйича кўп миллиардлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди
АҚШ суди Эрон зиммасига 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонлари яқинларига кўп миллиард долларлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.
Товон пули миқдори у тўланаётган одамлар қурбонларнинг кими эканлигига қараб фарқланади: марҳумларнинг турмуш ўртоғи ёки рафиқасига 12,5 млн доллардан, ота-оналари ва фарзандларига 8,5 млн доллардан, ака-ука ва опа-сингилларига 4,5 млн доллардан қилиб белгиланган.
11 сентябрдаги терактларни тергов қилиш бўйича махсус комиссия Эроннинг терактларга алоқадорлигининг исботларини аниқлай олмаган бўлса-да, Нью-Йорк суди ҳукмни чиқариш учун Теҳроннинг “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига моддий ёрдам кўрсатганини етарли деб ҳисоблаган.
11 сентябрдаги терактлар қурбонлари қариндошлари 2004 йилда Эрон ҳукуматига қарши даъво аризаси топширгандилар.
Нашрнинг таъкидлашича, Теҳрон АҚШ суди белгилаган пулларни тўлаши даргумон. Шунга қарамай, суднинг қарори қурбонлар яқинларига Эрон фуқаролари ва компанияларининг АҚШдаги ҳисоб рақамларидан ундириладиган маблағларга умид қилишларига имкон беради.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024