Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор Бобомурод Абдуллаевни 5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар иши бўйича суд эшитувлари ўз якунига етмоқда.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, давлат айбловчиси Баҳром Қобилов суддан судланувчи Бобомурод Абдуллаевга беш йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўраган. Қолган судланувчиларга оқлов ҳукми чиқариш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бобомурод Абдуллаев иши бўйича янги экспертиза хулосаси маълум бўлганди.