Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда минтақадаги энг катта Hyundai автомобиль заводи қурилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, видеоселекторда давлат раҳбари аҳолини иш билан таъминлаш масаласининг долзарб эканлигига тўхталиб, Наманганда пиллачилик, балиқчилик ва бошқа қатор соҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратиш лозимлиги уқтириб ўтди. Жумладан, пилла билан ишловчи алоҳида янги тизим яратилиши, бир ой ипак қурти боққанга бир йил иш ҳаққи тўланишини айтилди. Ушбу тизим орқали бир миллион нафар одамни ипак саноати ва ипак қурти боқишга жалб қилинади.
Президент, шунингдек, Наманган вилоятида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилишини айтди.
“Наманганда минтақадаги энг катта автомобиль заводи қурилади. Олдиндан айтишим мумкин бу – Hyundai бўлади. Андижонликларга мақтанмай туринглар!”, - дея ҳазил қилди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025