Туркманистон президенти қўшинлар жанговар шайлигини тўсатдан текширди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов миллий армия жанговар шайлигини тўсатдан текширувдан ўтказди. Бу ҳақда "Нейтральный Туркменистан" газетаси хабар берган.
Туркманистон раҳбари пайшанба куни тонг отишидан бир неча соат аввал видеоалоқа орқали Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, мудофаа вазири, генерал-полковник Яйлим Бердиевга мамлакат Қуролли кучлари бўлинмаларини жанговар шай ҳолатга тезкор тартибда келтириш ҳақида буйруқ берди.
Шундан сўнг президент ўқув-машғулот полигонларидан бирига келиб, замонавий ҳарбий-ҳаво ва махсус техника намуналарини кўздан кечирди.
Бердимуҳамедов квадроцикллардан бирини ҳам синаб кўрган, у унда ҳарбий-транспорт самолёт ичига кириб борди. Туркманистон раҳбари қўшинлар, қурол ва бошқа ҳарбий техникани олиб ўтишга мўлжалланган бу самолётнинг имкониятлари ҳақида маълумот олди.
Сўнг Туркманистон президенти қўмондонлик пунктига йўл олиб, у ердан мамлакат ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг полигондаги ҳаракатларини кузатди.
Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ҳам ўтказди, унда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жорий йил тўрт ойи давомидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
12:12 / 28.08.2024
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
17:24 / 15.08.2024
Туркманистон Ўзбекистондан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради – ОАВ
16:03 / 15.08.2024