Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳадиси шариф билимдони-2018” Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 5 май санасида эркаклар ўртасида “Ҳадиси шариф билимдони-2018” республика танлови Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди. Мазкур мусобақада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ҳадис илми бўйича ўз билимларини синаб кўришди.
Мусобақа учта шартдан иборат бўлди. Биринчи шартда иштирокчилар Имом Ал-Бухорий ва Имом Ат-Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолиятига оид саволларга жавоб қайтаришди.
Иккинчи шартда улар берилган ҳадисни шарҳлаб бериши (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак эди. Ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш учинчи шарт деб ҳисобланди.
Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилди. Иштирокчилардан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериш талаб этилди.
Мусобақа якунида Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.
1- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Юсупов Халиллуллоҳ (97 балл)
2- ўрин. Кўкалдош ўрта махсус билим юрти талабаси Мустафоев Камрон (88 балл)
2- ўрин. Тошкент ислом институти талабаси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад (88 балл)
3- ўрин. Ортиқбоев Ҳожиакбар (87 балл)
Мавзуга оид
20:34 / 20.04.2025
Маст ҳолда рулга ўтирганлар, «закладчик»лар ва имтиҳондан ўтолмаётган ҳайдовчи – тунги рейдда кимлар ушланди?
15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди
16:38 / 01.02.2025
"Онам ва акам мендан воз кечворишади" - тунги рейдда кимлар ушланди?
18:04 / 07.01.2025