Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дронлар Буюк Хитой деворини тиклашда ёрдам беради
Intel компанияси Буюк Хитой деворининг авариявий қисмини тиклашда ёрдам беради. Иншоотнинг етиб бориш қийин бўлган жойларида дронлар ишлайди, деб хабар берди Digital Trends нашри.
Яқин орада дронлар Хитойнинг энг диққатга сазовор иншоотини текширади. Дронлар шикастланган қисмларни суратга олиб, уларни операторларга жўнатади. Бу мақсадда АҚШ компанияси 8 та паррак ва юқори сифатдаги суратга олувчи камерали замонавий октокоптерлар отрядини жўнатган.
Компания вакилининг айтишича, дронлар деворнинг Пекиндан шимолда 50 км узоқликда жойлашган авариявий қисмини текширади. Деворнинг бу қисмини анъанавий йўл билан тадқиқ қилиш хавфлидир, чунки у ерда чуқур дара жойлашган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025