Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Алексей Навальний қўлга олинди (видео)
Мухолифатчи Алексей Навальний Москва марказида маъмурият билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда норозилик акцияси ўтказилгани учун полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда рус ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилади.
Москвадаги Пушкин майдонида соат 14:00да мувофиқлаштирилмаган акция бошланган. Навальний ҳам унга етиб келди, бироқ орадан унча кўп вақт ўтмай полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари карнайлар орқали йиғилганларни ҳаракатлари ноқонуний экани билан огоҳлантиришмоқда ва тарқалишга чақиришмоқда.
Ҳозирги вақтга келиб полиция бир неча ўнлаб кишиларни қўлга олди, улар орасида «Миллий озод этиш ҳаракати» тарафдорлари ҳам бор. Қайд этилишича, Тверь кўчасидаги ҳаракат тўсиб қўйилган, майдон ёнида автозаклар турибди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «У бизга шоҳ эмас» шиори остидаги норозилик намойишлари Россиянинг кўплаб шаҳарларида ўтказилмоқда. Жумладан, Екатеринбург, Самара, Красноярск, Якутск, Новосибирскда бир неча минглаб инсонлар акцияда қатнашмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025