Спорт | 21:44 / 05.05.2018
14907
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси «бўйсунмас шерлар» билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: AFP

Ўзбекистон терма жамоаси 28 май куни Тошкентда Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Journal du Cameroun хабарига кўра, камерунликлар 25 май куни Парижда Буркина-Фасо билан, уч кун ўтгач, Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан баҳс олиб борадилар.

Маълумки, Камерун жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритолмаган ва бу ўртоқлик баҳсларидан Африка Кубоги 2019 мусобақасига тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Айни пайтда, «бўйсунмас шерлар» бош мураббийга эга эмас ва жамоани Александр Белинга вақтинчалик бошқармоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид