Жаҳон | 00:09 / 06.05.2018
3477
1 дақиқада ўқилади
Покистонда кўмир кони ўпирилиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Кветта шаҳри яқинидаги кўмир конининг ўпирилиши оқибатида камида 18 кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берди.
Daily Pakistan нашрининг маълум қилишича, яқин атрофдаги яна битта конда ўпирилиш юз берган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокат газ портлаши сабабли юз берган.
Айни вақтда ер остида одамлар қолмоқда, уларни қутқариш бўйича операция олиб борилмоқда. Воқеа жойида маҳаллий маъмурият вакиллари иш олиб бормоқда. Улар қутқарув ишларини бошқаришмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Покистонда қўмир конларининг ўпирилиши оқибатида ҳар йили 100-200 киши ҳалок бўлади.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024