Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон футзалчилари мусобақадаги иштирокини Туркманистонга қарши ўйин билан бошлади.
Ўйин ҳамюртларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Эрон терма жамоаси Туркманистонни 14:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Ҳозирда гуруҳда Эрон биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Энди 7 май куни Аваз Махсумов шогирдлари Эронга қарши баҳс олиб боришади.
Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Ўзбекистон – Туркманистон 3:1
Голлар: З.Назарова (17), Р.Сафина (19), М.Бурҳонова (23) - Х.Эшниёзова (40).
Ўзбекистон: Л.Тиловова, З.Назарова, Ф.Турдибоева, М.Мунаварова, Л.Карачик
Захира: М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева, Н.Кудратова.
Туркманистон: Н.Куликова, С.Мамметсахедова, М.Чориева, Х.Эшниёзова, О.Халилова.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025