Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги энг йирик автомузей 48 та ноёб машинани сотувга қўймоқда
Австралиядаги энг йирик Gosford Classic Car Museum автомузейи Pickles аукцион уйи савдоларига 48 та коллекцион автомобилни сотувга қўяди. Сотувга қўйиладиган машиналар орасида Австралия бозорига чиқарилган машиналардан ташқари, Европада ишлаб чиқарилган спорткарлар ҳам бўлади.
Жумладан, сотувга 1981 йилда ишлаб чиқилган, ўз вақтида энг тезкор серияли немис автомобили бўлган Porsche 911 Turbo модели ҳам қўйилади. Спорткар 3,3 литрли, 300 от кучига эга двигател билан жиҳозланган ва жойидан 100 км/соат тезликка 5,4 сонияда эриша олади.
Сотувда АҚШда ишлаб чиқарилган машиналардан Ford Mustang Boss 351 моделини ҳам кўриш мумкин бўлади. Бу машина 1971 йилда ишлаб чиқарилган ушбу моделдаги 1806 машинадан бири ҳисобланади. Ёрқин қизил рангдаги купе 5,8 литрли, 330 от кучига эга двигател ва 4 поғонали “автоматик” узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Икки эшикли машина жойидан 100 км/соат тезликка 5,8 сонияда эришади.
Шунингдек, аукционда 1977 йилдан 1980 йилгача бор-йўғи 30 дона ишлаб чиқарилган ноёб Holden HZ Overlander йўлтанламаси ҳам сотувга қўйилади. Машина 5 литрли, 8 цилиндрли двигател билан ҳаракатга келтирилади.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025