Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан деярли икки баравар кўпайди. Бу ҳақда Тожикистон Иқтисодиёт вазирлиги хабар бермоқда.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида икки қўшни давлат ўртасидаги савдо ҳажми 41,5 млн АҚШ долларини ташкил этди, бу 2017 йил январь-март ойидаги кўрсаткичга нисбатан 1,8 баробар кўпдир.
Тожикистон иқтисодиёт блокининг бўлимларига кўра, экспорт қилинадиган товарлар рўйхатига цемент ва кварц қуми ҳам қўшилган (кварц қуми шиша ишлаб чиқаришда асосий элемент сифатида ишлатилади).
Аввалроқ, Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Тожикистон қўшни Ўзбекистонга товарлар экспортини кўпайтириш ниятида эканини билдирганди. 9 март куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми натижалари бўйича имзоланган ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистонга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг рўйхати кенгайтирилади.
Манбага кўра, икки мамлакат хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида товарларни экспорт қилиш ва импорт қилиш бўйича битимлар имзоланди. Хусусан, Тожикистоннинг электр энергиясини қўшни мамлакатга экспорт қилиш ва ўзбек газининг импорти бошланади.
Бундан ташқари, Тожикистон экспорт қиладиган товарлар рўйхатига қуйидагилар киради: кабель, гилам маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кўмир ва бошқалар. Шу билан бирга, ўзбек корхоналари Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни бошлайди.
Мавзуга оид
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024